Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бокудаги тунги клубда портлаш: қурбонлар бор

Бокудаги тунги клубда портлаш: қурбонлар бор

Озарбайжон пойтахти Бокудаги тунги клубда портлаш содир бўлди, оқибатда уч киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда Baku TV Телеграм каналида хабар берилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳодиса LocationBaku тунги клубида содир бўлган. Ушбу муассаса Озарбайжон пойтахтининг Сабаил туманида жойлашган.

Манбага кўра, ҳодисага пропан газ баллонининг портлаши сабаб бўлган.

Ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг