БМТ Бош котиби Исроилни тўхташга чақирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудларида 4000 дан ортиқ янги яҳудий турар жойлари қуриш қароридан чуқур хавотир билдирди.
БМТ раҳбари Исроил ҳукуматини зудлик билан аҳоли кўчириш ишларини тўхтатишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, бундай ҳаракатлар босиб олинган Ғарбий Соҳилда, жумладан, Шарқий Қуддусда исроиллик аҳоли пунктларини қуриш бўйича режаларни амалга оширишни тезлаштиради.
Унинг таъкидлашича, бу ишлар «халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши» ҳисобланади.
«Бу ҳаракатлар икки давлат ўртасида адолатли, узоқ муддатли ва кенг қамровли тинчликка эришиш йўлидаги асосий тўсиқдир», — дея огоҳлантирди Гутерриш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter