Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

БМТ: 14 мингдан ортиқ тинч аҳоли Украинадаги урушнинг қурбони бўлди

БМТ: 14 мингдан ортиқ тинч аҳоли Украинадаги урушнинг қурбони бўлди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Украинадаги уруш пайтида 14 мингдан ортиқ тинч аҳоли қурбон бўлгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда БМТнинг Украинадаги инсон ҳуқуқлари бўйича мониторинг миссияси раҳбари Матильда Богнер маълум қилди.

«Бугунги кунга қадар биз 14 059 нафар тинч аҳоли қурбон бўлганини тасдиқладик. Уруш натижасида 5 767 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, 8 292 нафари яраланди. Биз бир неча бор таъкидлаганимиздек, ҳақиқий рақамлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкин», - деди Богнер.

«24 февраль ҳолатига кўра, Россия Федерацияси томонидан босиб олинган ёки ўша пайтда Россия Қуролли Кучлари ва унга алоқадор қуролли гуруҳлар томонидан назорат қилинадиган ҳудудларда 416 киши ҳибсга олинган ёки зўрлик олиб кетилган. Улардан 16 нафари ўлик ҳолда топилган, 166 нафари қўйиб юборилган. Биз, шунингдек, Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 51 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва яна 30 та ҳолатни ҳужжатлаштириб олдик», дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг