Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бир ярим йилдан бери поездда яшаётган йигит

Бир ярим йилдан бери поездда яшаётган йигит

17 ёшли германиялик дастурчи Лассе Столли учун поезд шунчаки транспорт воситаси эмас, балки аллақачон яшаш уйига айланган.

Дастлаб, Лассенинг ота-онаси ўғлининг «темир йўл кўчманчиси» бўлишини сираям хоҳлашмади, лекин кейинчалик улар бундай ҳаёт мутлақо қонуний ва хвфсиз эканлигига ишонч ҳосил қилишди, улар йигитнинг танловига рози бўлишди.

Шундай қилиб, Лассе доимий равишда саёҳат қилади, поездларда, станцияларда овқатланади. Агар у душ қабул қилиши керак бўлса, худди шу бекатлардаги ёки станциядаги кўнгилочар марказлардаги қулайликлар унинг ихтиёрида. Бундан ташқари, дастур ёрдамида саёҳатчи кейинги поездларда ўринларни олдиндан банд қилиб қўяди, кечаси ётиш имкони бор, кундузи эса ноутбукда ишлаши мумкин бўлган вагонларда саёҳат қилади.

Лассенинг ҳисоб-китобига кўра, бундай ҳаёт унга йилига 10 000 еврога тушади. У ҳаётнинг мажбурий минимализмини асосий ноқулайлик деб атайди — сиз ўзингизни жуда оз миқдордаги нарсалар билан чеклашингиз керак, чунки ўзингиз билан кўп нарсаларни олиб юролмайсиз.

Аммо йигит ҳар доим танлов қилишга улгуради — келажакда балки тоғли қишлоқда ёки шовқинли шаҳарда яшаши мумкин. Аммо ҳозирча Лассе ҳамма нарсадан мамнун-кўчманчи турмуш тарзини ўзгартиришни режалаштирмагунча унга шу ҳаёти ёқаяпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг