Бешинчи қаватдан қулаган эркакни «жин ҳам урмади»
Таиландда меҳмонхонанинг бешинчи қаватидан йиқилган эркак жиддий жароҳат олмади ва тирик қолди. Бу ҳақда «Asia One» хабар бермоқда.
Воқеа Краби провинциясида содир бўлган. Сингапур фуқароси Krabi Seabass меҳмонхонасига рўйхатдан ўтган ва у ерда атиги бир кечани ўтказишни режалаштирган.
Рўйхатга олинганидан бир соат ўтгач, эркак бешинчи қаватдаги хонасининг деразасидан тушиб кетган. Ерга тушишдан олдин у пластик томга урилган.
Натижада Сингапур фуқароси фақат кўкаришлар ва тирналиш жароҳатини олган. Шунга қарамай, воқеа гувоҳлари тез ёрдам чақиришган ва шифокорлар эркакни қўшимча текшириш учун шифохонага олиб кетишган.
Ҳозирча жабрланувчи нима сабабдан деразадан тушиб кетгани номаълум. Дўстининг сўзларига кўра, яқинда эркак руҳий муаммолар туфайли шифокорларга мурожаат қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter