«Берил» довули Техас ва Луизиана штатларига етиб борди
«Берил» тропик бўрони АҚШнинг Техас штати шарқи ва Луизиана штати ғарбига ёпирилди. Бу ҳақда АҚШ довулларни кузатиш миллий маркази хабар берди.
Хабарга кўра, циклон Тайлер шаҳридан 180 км узоқликда бўлиб, шамолнинг максимал тезлиги 20,8 м/с.га етган.
Олдинроқ довулларни кузатиш маркази «Берил» яқин 24 соат ичида яна довулга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.
Техасда тропик довул оқибатида уч киши ҳалок бўлган. Reuters агентлиги автомобил йўллари ва темир йўлларни сув босгани ҳамда 1 300 та авиапарвоз бекор қилингани ҳақида хабар берди. Бундан ташқари, 2,7 миллионга яқин бино электр энергиясиз қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter