Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Беларусда 200 доллардан кам маош тўлаган корхоналарни ёпишмоқчи

Беларусда 200 доллардан кам маош тўлаган корхоналарни ёпишмоқчи

Фото: «Joomania.info»

Беларусь ҳукумати маошларни 500 долларгача оширмоқчи ва аксинча, ишчиларига 400 беларусь рублидан кам тўлаган корхоналарга маъмурий прессинг қўлламоқчи. Бу ҳақда «Беларусь 1» давлат телеканали орқали Беларусь Вазирлар кенгаши раиси ўрибосари Александр Турчинов маълум қилди.

Турчиновга кўра, биринчи босқичда ВК одамларга 400 рубль, яъни 200 АҚШ долларидан кам ҳақ тўлаган корхоналарни «жуда қаттиқ назорат» қилади. Унинг айтишича, 1 июлдан бунақа корхоналар умуман бўлмаслиги керак.

Ўтган ҳафта мамлакат ҳукумати йиғилишида Беларусь бош вазири Сергей Румас I чоракда республикада ўртача иш ҳақи 1026 рублни ташкил этганини маълум қилиб, мамлакатда 400 рубль ойлик бераётган корхоналар ҳам борлигидан афсусдалиги билдирганди.

Хуллас, бош вазирнинг таъкидлашича, марра аниқ: 2019 йилнинг иккинчи ярмидан 200 доллардан кам иш ҳақи ҳеч ерда қолмаслиги керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг