Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден Украинанинг НАТОга қўшилиши ҳақида гапирди

Байден Украинанинг НАТОга қўшилиши ҳақида гапирди

АҚШ президенти Жо Байден Украинанинг НАТОга қўшилиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

Унинг сўзларини РИА «Новости» келтирмоқда.

Байден Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш имкониятларини баҳолаб, мамлакат альянс стандартларига жавоб бера олишини таъкидлади.

«Менимча, улар ҳарбий мувофиқлаштириш қобилиятини намойиш қилиш билан боғлиқ ҳамма нарсани қилдилар, аммо бир қатор саволлар мавжуд. Уларнинг тизими хавфсизми? Бу НАТОнинг бошқа ҳар бир давлати бажарадиган барча стандартларга жавоб берадими? Ўйлайманки, бўлади. Менимча, бу мумкин. Лекин бу автоматик тарзда содир бўлмайди»,— дейди Байден.

Байденнинг қўшимча қилишича, Украинанинг иттифоққа қўшилиши дарҳол содир бўлмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг