Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Байден қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Фото: ABC News

Оқ уй АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден 2023 йилда қанча солиқ тўлашганини очиқлади.

Уларнинг биргаликдаги солиқ декларациясига кўра, 2023 йилда президент оиласи жами $619,9 минг даромад олган, шундан $146,6 минги федерал солиқлар сифатида тўланган.

Ҳужжатлардан англаш мумкинки, президентнинг даромад солиғи ставкаси 23,7 фоизни ташкил қилган. Бундан ташқари, Байден оиласи уларнинг шахсий уйи жойлашган Делавэр штатига 30,9 минг доллар, Жилл Байден эса Виржиния штатига $3,5 минг солиқ тўлаган. Президент ва биринчи хоним тахминан $20,5 мингни хайрия қилишган. Хайрия маблағлари 17 та хайрия ташкилотига ўтказиб берилган.

Байден 2022 йил учун тақдим этган солиқ декларациясида оиласининг йиллик даромади $579,5 минг экани кўрсатилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг