Башар Асад самолёт ҳалокатида қурбон бўлгани айтилмоқда
Сурия президенти Башар Асаднинг самолёт ҳалокатида ҳалок бўлиши эҳтимоли юқори, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги республикадаги икки манбага асосланиб.
Шу билан бирга, агентлик самолёт экипажи узатувчини ўчириб қўйган бўлиши мумкинлигини инкор этмайди, шу сабабли самолёт радарлардан ғойиб бўлган.
«У радардан ғойиб бўлди, эҳтимол транспондер ўчирилгандир, лекин менимча, самолёт уриб туширилган бўлиши эҳтимоли катта», деди суҳбатдошлардан бири.
Асад Дамашқдан ҳавога кўтарилгани айтилаётган Ил-76 (рўйхатга олиш рақами YK-ATA) самолёти аввалига Ироқ билан чегарага йўл олган, сўнгра шимоли-шарқда ҳукуматга содиқ алавийлар ва Россия ҳарбийлари бўлган Суриянинг Ўртаер денгизи соҳилларига бурилиб кетган. Шундан сўнг у кескин тескари йўналишда бурилди ва Ҳомс яқинидаги радарлардан ғойиб бўлди - у исёнчилар томонидан назорат қилинади.
Flight Radar парвозларни кузатиш хизмати маълумотларига кўра, у радарлардан ғойиб бўлишидан икки дақиқа олдин самолётнинг парвоз баландлиги ва тезлиги силлиқ равишда 2,6 км ва 64 км/соатгача камайди.
Самолёт охирги жойлашувидан унчалик узоқ бўлмаган жойда Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг Ал-Қусайрдаги авиабазаси жойлашган. Бу ҳудуд ҳозир исёнчилар назоратида, авиабазанинг ҳолати номаълум.
Аввалроқ Асад Дамашқдан қочиб кетгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter