Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Башар Асад бутун Сурия устидан назорат ўрнатмоқчи

Башар Асад бутун Сурия устидан назорат ўрнатмоқчи

Башар Асад.

Фото: «inosmi.ru»

«Сурия президенти Башар Асад Сурия ҳукумати бутун Сурия устидан, жумладан Идлиб вилояти устидан ҳам назоратни қўлга киритишга тайёргарлик кўраётганини маълум қилди», — дея хабар бермоқда «Gazeta.ru».

Сурия раҳбари бу ишни ҳарбий йўл билан амалга оширишга тўғри келишини айтди. Чунки айрим ҳудудларда террорчи гуруҳлар фаолияти давом этаётгани бунга сабаб бўлмоқда.

«Урушдан ёмон нарса йўқ, ўйлайманки, ҳар бир суриялик бу фикримга қўшилади. Аммо баъзан бошқа йўл ҳам қолмайди», — деди Асад.

Шунингдек у мамлакатнинг бир қатор вилоятларида ҳукумат тинчликка эришишга ҳаракат қилаётганини ҳам таъкидлади.

«Муроса энг яхши вариант, биз буни доим қўллаб-қувватлаймиз. Аммо у иш бермаган жойда куч ишлатишга тўғри келади», — дея қўшимча қилди Асад.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг