Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан буён илк бор баёнот берди

Башар Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан буён илк бор баёнот берди

Сурия собиқ президенти Башар Асад ҳокимиятдан кетгандан бери илк бор баёнот берди

Асад 8 декабр эрта тонггача Дамашқда қолиб, ўша куни кечқурунгина мамлакатни тарк этганини айтди. Бу ҳақда собиқ президент идорасининг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтида хабар пайдо бўлган.

Асаднинг таъкидлашича, у Сурияда содир бўлган воқеалар пайтида бир марта ҳам истеъфога чиқиш ва мамлакатни тарк этиш имкониятини кўриб чиқмаган.

Ўтган ҳафта Reuters Асад ўз тарафдорлари ва яқинларини қочиш ҳақида огоҳлантирмаганини ёзган эди. Нашр манбасига кўра, Асад мамлакатни тарк этишидан бир неча соат олдин юқори мартабали разведка ва армия мулозимларини йиғиб, уларга «Россиядан ҳарбий ёрдам келишини» айтган. У кун охирида офис менежерига уйга кетаётганини айтди, лекин аслида аэропортга кетди, деди Reuters суҳбатдошлари. Нашрнинг ёзишича, у охир-оқибат вертолётда Ироққа учган. Асаднинг рафиқаси Асма ва уларнинг уч фарзанди ушбу парвоз пайтида аллақачон Россияда эди, деб ёзади Reuters.

Аввалроқ Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Асаднинг қочиб кетишини Россия разведкаси уюштиргани ҳақида хабар берган эди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг