Бангладешда наркоманияга қарши операцияларда 70 киши ҳалок бўлди
Бангладешда оғуфурушларга қарши курашиш доирасида олиб борилаётган операциялар асносида 70 дан зиёд киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.
«BBC» маълумотларига кўра мамлакат миқёсида оғуфурушларга қарши хавфсизлик кучлари олиб бораётган операцияларда 70 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 3 мингдан ортиқ киши эса ҳибсга олинган.
«Операциялар худди радикал жангариларга қарши курашишдек жуда муҳим», — деган Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина.
Худди шундай операциялар 2016 йили Филиппинда ҳам ўтказилган, унда 7 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter