Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёлнинг оғзида тиш ўрнига соч ўсиб чиқди

Аёлнинг оғзида тиш ўрнига соч ўсиб чиқди

Фото: «РИА Новости»

Италиялик аёл милкларида ўсаётган сочдан шикоят қилиб шифокорларга мурожаат қилди. Ғаройиб бемор ҳақида «Oral Surgery, Oral Medicine, Oral Pathology, Oral Radiology» журналида мақола чоп этилди.

Аёл шифокорларга илк бор 2009 йилда мурожаат қилган. Унинг танглайида киприкка ўхшаш тук ўсиб чиққанди. Тиббиёт ходимлари бу пайтгача шунга ўхшаш ҳодисани беш марта қайд этишган бўлиб, ҳаммаси эркакларда кузатилганди.

Ўшанда шифокорлар аёлга поликистоз тухумдонлар синдроми ташхисини қўйишганди: бунда кўпинча тана ва юзда ортиқча тук ўса бошлайди.

Аёлдаги ортиқча туклар жарроҳлик йўли билан олиб ташланди ва гормонал препаратлар тайинланди. Муолажа маълум вақтгача ёрдам берди, бироқ бир неча йиллардан сўнг тук ўсиши яна авж олди.

Бу сафар шифокорлар нафақат тукларни олиб ташлашди, балки таҳлил учун намуналар ҳам олишди. Улар микроскоп остида сочсимон ўзакни аниқлашди: у қалин милк тўқимасидан ўсиб чиққанди.

Мутахассислар ҳозирча ғалати ҳодисага изоҳ топишолмаяпти. Фақат шуниси аниқки, италиялик аёл умрининг охиригача гормонал фонни тузатувчи дори ичишига тўғри келади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг