Aёл уч боласини акаларининг жасади билан уйга ташлаб кетди
Техасда 35 ёшли афро-америкалик аёлнинг уйида полиция бир йил аввал ўлдирилган боланинг жасадини топди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларининг сўзларига кўра, уйда бир вақтнинг ўзида 7, 9 ва 15 ёшли яна уч бола бўлган.
Маълумки, ўлдирилган боланинг онаси бошқа айбловлар билан қамоққа олинган. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Хьюстон полицияси матбуот хизмати журналистларга жиноят бир йил аввал Шукрона кунида аёлнинг шериги томонидан содир этилганини айтди. У ҳозирда ҳибсда ва суд санаси тайинланишини кутмоқда.
Криминологларнинг маълум қилишича, вояга етмаган болага оёқ билан зарба берилган ва бу ўлимга олиб келган. Воқеа ҳолатлари аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter