Aёл нотўғри укол қилгани учун қамоққа тушди
АҚШда мижозига ноқонуний косметологик инъекция қилгани ва бу унинг ўлимига олиб келганлиги сабабли аёл беш йилга қамалди. Бу ҳақда «ABC News» хабар бермоқда.
1 апрель куни далласлик 49 ёшли Нитика Деонте Ли 2015 йилда тунги клуб раққосаси Дайши Филлипснинг ўлими туфайли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Ли 22 ёшли мижознинг думғазасига суюқ силикон юборган. Тўрт кундан сўнг силикон қонга тушиб, ўпкада тиқилиб қолиши натижасида мижози вафот этган.
Илгари талончилик ва ўғрилик учун қамалиб чиққан Лига Филлипснинг ўлимидан бир неча ой ўтгач айблов эълон қилинган. Бироқ беш йил давомида у жазодан қочиб юрган. У маълум вақт Мексикада яшаган. 2020 йил июль ойида Даллас полицияси томонидан ҳибсга олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter