Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аёл киши исм-фамилиясини Россия Президенти қилиб ўзгартирди

Аёл киши исм-фамилиясини Россия Президенти қилиб ўзгартирди

Фото: «Mash Iptash»

Россиянинг Зеленодольск шаҳрида яшовчи Ирина Калимуллина фамилиясини «Президент», исмини «Россия» қилиб ўзгартирди. Отасининг исмини шундайлигича қолдирди: «Викторовна».

«Mash Iptash» ёзишича, Россияга (аёлга) янгиланган паспорти 2020 йил ёзида берилган.

Россия Президенти 39 ёшда, ота-онаси билан яшайди. Онасига қизининг ўта баландпарвоз исм-фамлияси ёқмади, қизидан олдингисига қайтишни сўрамоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг