Айни пайти: АҚШ жуда кўп миқдорда нефть сотиб олади

АҚШ стратегик захираларини бойитиш мақсадида катта миқдорда нефть сотиб олади. Бу ҳақда президент Дональд Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
«Нефтнинг ҳозирги нархларини ҳисобга олиб, энергетика вазирига жуда мақбул нархда катта миқдорда нефть сотиб олишни топширдим. Нефть АҚШда сақланади ва стратегик захира бўлиб туради», — деди президент.
«Биз нефть сақловхоналарини охиригача тўлдирамиз. Ҳозир — айни пайти», — қўшимча қилди Оқ уй раҳбари.
Маълумот учун: АҚШ шундоқ ҳам дунёдаги энг йирик стратегик нефть захираларига эга — ҳозирги миқдори 600 млн. баррелдан ошади.
Эслатиб ўтамиз, 9 март, душанба куни жаҳон бозорларида нефть нархи учдан бир қисмидан кўпроққа пасайиб, 1 баррели 31 долларни ташкил этганди. Кейин эса араб давлатлари бундан ҳам паст нархларда нефть таклиф қилишни бошлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter