Автобус дарёга қулади: ганалик ёш футболчилар ҳалок бўлишди
Шанба куни оқшом дарёга автобус қулаши оқибатида Гана ёшлар лигасининг саккиз нафар футболчиси ҳалок бўлди, дея хабар берди «Sports World Ghana» портали.
Таъкидланишича, олти нафар футболчи воқеа жойида вафот этган, икки нафари олган жароҳатлари натижасида маҳаллий шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Яна тўрт нафар ёш футболчи оғир аҳволда бўлиб, шифокорлар уларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Ҳалокат оқибатида яна 24 нафар киши шифохонага етказилгани, уларнинг жароҳатлари жиддий эмаслиги айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, футболчилар Гана ёшлар футбол лигасида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш мақсадида Кумаси шаҳри яқинидаги аҳоли пунктига кетаётган бўлишган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter