Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Австралияда рекорд даражада жазирама кузатилмоқда

Австралияда рекорд даражада жазирама кузатилмоқда

Австралия аҳолиси рекорд даражадаги жазирамадан азият чекмоқда. Мамлакатнинг жанубида ҳаво ҳарорати Целсий бўйича 50 даражага етди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».

Седуна шаҳрида икки кундан буён ҳарорат 48,6 даражани ташкил қилмоқда. Аделаида штати пойтахтида эса ҳарорат 46,6 даражага тенг. Ушбу кўрсаткич шаҳарни Австралиядаги энг иссиқ пойтахтга айлантирди. Ундан аввалги рекорд 2009 йилда Виктория штати пойтахти Мелбурнда ўрнатилган эди (46,4 даража).

Австралияга иссиқ ҳаво ўтган ҳафтада кириб келган ва ўнлаб ҳарорат рекордлари ўрнатилган эди. Марказий ва жанубий Австралия ҳукумати жазирамадан азият чеккан 2,5 минг ёввойи туяни отиб ташлашига ҳам тўғри келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг