Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арманистон ва Озарбайжон муҳим келишувга эришди

Арманистон ва Озарбайжон муҳим келишувга эришди

Арманистон ва Озарбайжон хайрихоҳлик белгиси сифатида ўзаро ҳарбий асирларни озод қилди.

Гап 32 нафар арман ҳарбий хизматчиси, шунингдек, икки ҳарбий Озарбайжон қуролли кучлари вакили ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Озарбайжон президенти маъмурияти ва Арманистон бош вазири девони қўшма баёнотида айтилади.

Унда айтилишича, Боку ва Ереван «муносабатларни нормаллаштириш ва икки республиканинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлиги тамойилларини ҳурмат қилиш асосида тинчлик шартномасига эришиш ниятларини яна бир бор тасдиқлайди».

«Озарбайжон Президенти маъмурияти ва Арманистон Бош вазири девони ўртасидаги музокаралар натижасида икки давлат ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаш бўйича аниқ қадамлар қўйиш бўйича келишувга эришилди. Озарбайжон инсонпарварлик тамойилларига амал қилган ҳолда ва хайрихоҳлик белгиси сифатида 32 нафар арман ҳарбий хизматчисини озод қилмоқда», — дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг