Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг тимсоли бўлган «Озодлик ҳайкали» Мисрда ўрнатилиши мумкин эди

АҚШнинг тимсоли бўлган «Озодлик ҳайкали» Мисрда ўрнатилиши мумкин эди

Жаҳон тарихида «Озодлик хайкали» алоҳида ўрин тутади. Ҳозирда бу ҳайкалсиз Американи тасаввур қилиш қийин. Аммо бу ҳайкални ўрнатиш аввал Мисрга таклиф этилганини билармидингиз?

Ҳайкал — она ватан яъни машальа кўтариб турган аёл қиёфасида тасвирланган. Машъальнининг узунлиги — 8,8 метр.

Бошига етти шохли тож кийдирилган — бу Американи ўраб турган етти денгиз ва етти иқлим, шунингдек қитьаларни билдиради.

Бу ёдгорликнинг ғояси француз маърифатчиси Эдуар Рене Лефевр Де Лабулэ бўлади. Ғоя АҚШ фуқаролар урушида демократик шимолнинг қулдор жануб устидан қозонган ғалабасидан кейин туғилган. Энг қизиғи бу ҳайкални дастлаб Миср подшоси Исмоил Пошшога Порт Саид шаҳрида «Осиё нури» номи билан ўрнатиш таклиф қилишган. Аммо Мисрда маблағ етмаганлиги сабабли ҳайкал АҚШга насиб қилади. Жойни фуқаролар урушида ғалаба қозонган шимолликлар армияси генерали Уильям Шерман танлаган.

Бу Француз республикасининг Америкага туҳфаси эди. Ҳайкал айнан Америка мустақиллигининг юз йиллигигига бағишланган.

Озодлик хайкали — гўё бутун дунёга озодлик, демократик ғоялар, инсон хуқуқлари тенглиги, адолатни тараннум қилиб, машъала каби ёруғ йўлни кўрсатиб тургандай.

Муаллифлар:

Бош архитектор — Гюстав Эйфель

Бош ҳайкалтарош (скульптор) Фредрик Огюст Бартольди.

Ўрнатилган жойи — АҚШ, Нью-Йорк шаҳри, Манхэттен тумани, Либерти ороли.

Узунлиги — 93 метр.

Оғирлиги — 178 тонна.

Барпо қилиниш даври — 1876-1886 йиллар.

Очилиши — 1886 йил 28 октябрь.

1924 йилдан АҚШ миллий ёдгорлиги, 1984 йилдан эса ЮНЕСКО бутун жаҳон мероси сифатида рўйхатига олинган.

Хайкалга ишлатилган материаллар — бетон, гранит, темир, мис, олтин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг