АҚШнинг ташқи қарзи рекорд даражага етди
Америка Қўшма Штатларининг умумий давлат қарзи рекорд даражага — 30,012 триллион долларга етди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлиги маълум қилган.
Қўшма Штатлар ўз тарихида биринчи марта давлат қарзининг бундай юқори даражасига етди.
New York Times газетасининг ёзишича, пандемияга қарши курашнинг катта харажатлари туфайли бу каби рекорд кўрсаткич қайд этилган. Ишсизлик нафақалари, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тўловларига қарийб 5 триллион доллар сарфланган.
Ўтган йил давомида АҚШда асосий инфляция, озиқ-овқат ва энергия нархларини ҳисобга олмаганда, 5,5 фоизни ташкил этган. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархи 6,3 фоизга ошган, энергия манбаларининг ўзи эса деярли учдан бир қисмини (+29,3 фоиз) оширган.
Федерал захира тизими сўнгги пайтларда Америка Қўшма Штатларида инфляция кўтарилишидан хавотирда эканликларини кўп марта айтганди.
2018 йилда АҚШнинг давлат қарзлари 21 триллион доллардан ошганди. Бунда давлатнинг ички қарзлари 5,6 триллион долларни, хусусий сармоядорлар – жисмоний ва юридик шахслар олдидаги қарзи 15,3 триллион долларни ташкил қилган.
Давлат қарзининг ортавергани учун республикачилар собиқ президент Барак Обамани мунтазам танқид қилиб келишган. У президентлик қилган саккиз йил давомида қарздорлик деярли икки баробар — 10,6 триллиондан 19,9 триллион долларгача ортган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter