АҚШда поезд издан чиқиб кетди

АҚШнинг Айова штатида поезд издан чиқиб кетиши оқибатида вагонлардаги 871 тонна нефть дарёга тўкилиб кетди. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Айова штатининг Дун шаҳрида релсдан чиқиб кетган поезддаги 871 тонна нефть Литл-Рок дарёсига тўкилган.
Айни пайтда дарёдаги нефть йиғиб олиняпти. Бу авариянинг атроф-муҳитга зарари тўғрисида ҳали бирор гап-сўз йўқ.
Поезд кучли ёғингарчилик туфайли релсдан чиқиб кетган бўлиши тахмин қилиняпти.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter