AҚШда 15 миллион доза COVID-19 вакцинаси ташлаб юборилган
AҚШда март ойининг бошидан буён қарийб 15 миллион доза COVID-19 вакцинаси ташлаб юборилган, аммо бу рақамлар камайтириб кўрсатилган бўлиши ҳеч гап эмас. Бу ҳақда ҳукумат маълумотларига асосланиб, NBC News телеканали хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, Aмерикада тўртта дорихоналар тармоғининг ҳар бири ўтган олти ой давомида бир миллиондан ортиқ доза вакцинани йўқотгани ҳақида хабар берган. Walgreens компанияси энг катта зарар кўрган — 2,5 миллиондан ортиқ доза.
Бироқ AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (CDC) томонидан берилган йўқотишлар тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ эмас, чунки бир қанча штатлар ва федерал дори етказиб берувчилар ҳисоботга киритилмаган. Шунга кўра, ташлаб юборилган вакциналарнинг ҳақиқий сони анча кўп бўлиши мумкин.
Ушбу ҳодисанинг сабаблари марказларнинг ҳисоботларида кўрсатилмаган. Эҳтимол, йўқотишлар идишлар яхлитлигининг бузилиши, препаратли ампулаларни сақловчи ускуналарнинг яроқсизлиги ёки нуқсонлар натижасида юзага келган бўлиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter