Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ — Хитой «савдо уруши»: март ойида муҳим воқеа юз беради

АҚШ — Хитой «савдо уруши»: март ойида муҳим воқеа юз беради

Фото: «Global Look Press»

АҚШ ва Хитой ўзаро келишиб, «савдо уруши»га нуқта қўйишга яқин турибди. Вашингтон ва Пекин савдо битимининг якуний шартларини кўриб чиқаётгани ҳақида «The Wall Street Journal» ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

27 март санасида икки мамлакат раҳбари учрашиши белгиланган, Дональд Трамп ва Си Цзиньпин музокаралар ижобий якун топгани маълум қилиши мумкин.

Бўлажак битим кўплаб чекловларни олиб ташлаши кутилмоқда. Масалан, Пекин импорт қилинаётган аксарият Америка товарлари — қишлоқ хўжалиги ва кимё маҳсулотлари, автомобиллар ва ҳоказоларга божларни пасайтиришга ваъда беряпти. АҚШ ҳам «қарздор» бўлиб қолмоқчи эмас, ўтган йили аксарият, балки барча Хитой товарларига нисбатан жорий қилинган санкцияларини бекор қилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг