Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ - КХДР саммитида Жанубий Корея ҳам қатнашмоқчи

АҚШ - КХДР саммитида Жанубий Корея ҳам қатнашмоқчи

Фото:«NDTV»

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарларининг Сингапурда бўлиб ўтиши кутилаётган учрашувида, агар томонлар келишолса, қатнашиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин шимолий кореялик ҳамкасби билан кеча иккала Корея ўртасидаги бетараф ҳудудда бўлиб ўтган учрашувда АҚШ, Жанубий Корея ва Шимолий Корея ўртасида уч томонлама олий даражадаги учрашувда қатнашиш умиди борлигини айтган.

Шу йил 12 июнь куни Сингапурда АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарларининг учрашуви ўтказилиши режалаштирилаяпти. Аввалроқ расмий Вашингтон бу учрашувни бекор қилган эди, энди эса яна учрашув ўтказиш бўйича Шимолий Корея билан музокара олиб бораяпти.

«Бу мунозаралар (АҚШ ва Шимолий Корея саммити) – бошланиши. Шу боис биз уни амалга ошириш тарафдоримиз. Натижаларга қараб президентимиз Сингапурда АҚШ ва Шимолий Корея етакчилари билан бирга бўлади», – дейилади «Рёнхап» ахборот агентлиги хабарида.

Трамп учрашувни бекор қилиши биланоқ Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Жанубий Корея раҳбари Мун Чжэ Ин билан иккала Корея ўртасидаги бетараф ҳудудда учрашган эди.

Трампнинг айтишича, АҚШнинг Сеулдаги собиқ элчиси Ким Сон Америка–Шимолий Корея саммитига тайёргарлик кўриш учун Пхенянга борган.

Шимолий Корея АҚШ билан ядро дастурини тўхтатиш эвазига тинчлик келишувига эришса, Вашингтон минтақада ҳарбий операциялар юритиш учун камроқ сабабларга эга бўлади. АҚШ билан тинчлик битимига эришиш орқали Американинг Жанубий Корея ва Японияга янги қурол-аслаҳалар сотишини камайтиришга эришилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг