Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ университетларига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди

АҚШ университетларига бомба ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди

Фото: «Vesti.ru»

АҚШнинг Колумбия, Корнел ва Браун университетлари бомба таҳдиди ҳақидаги хабарлар келиб тушганидан сўнг ўз кампусларининг бир қисмини эвакуация қилди. Бу ҳақда АҚШ ОАВларига асосланиб Интерфакс маълум қилмоқда.

Колумбия университети бир нечта биноларда ўрнатилган бомба таҳдиди ҳақида хабар олгандан сўнг кампус бўйлаб фавқулодда огоҳлантириш эълон қилди. Columbia Daily Spectator газетасининг хабар беришича, натижада университетнинг иккита биноси эвакуация қилинган.

Кейинчалик ушбу хабар ёлғонлиги аниқланган.

«Тергов натижаларига кўра, бугунги кунда бомба таҳдидлари NYPD томонидан ишончсиз деб топилди ва кампус биноларига кириш мутлақо хавфсиз», — деб ёзган Колумбия университети ўзининг Твиттеридаги саҳифасида.

Корнелл университети Твиттер ва ўз веб-сайтида талабалар ва кампус ходимларини эвакуация қилишга чақирувчи огоҳлантириш жойлаштирган.

«Полициянинг Итака кампусидаги бомба таҳдиди бўйича текширувлари давом этмоқда, биноларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Илтимос, марказий кампус ҳудудига яқинлашманг», — деб ёзган университет твиттеридаги саҳифасида.

Браун университети ҳам бомба таҳдиди туфайли кампуснинг бир қисмини эвакуация қилди.

«Телефонда бомба қўйилиши ҳақидаги таҳдидни олганидан сўнг Браун университетининг Жамоат хавфсизлиги департаменти бир нечта биноларни Университет яқинидаги Грин коллежига эвакуация қилди. Зобитлар маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идоралари билан фаол текширув ўтказмоқда», — деган университет матбуот котиби Браян Кларк The Hill нашрига берган интервьюсида.

Қайд этилишича, таҳдидлар ортида ким тургани ва бу уч ҳаракат мувофиқлаштирилганми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг