АҚШ учун энг катта таҳдид бўлган давлат номи айтилди
АҚШ Қуролли кучларининг Шимол қўмондонлиги раҳбари генерал Глен Ванхерк Россияни мамлакат учун асосий таҳдид деб атаган. Бу ҳақда у Air Force Magazine журналига берган интервюсида маълум қилди.
«Россия бугун мамлакат учун асосий ҳарбий таҳдиддир. Хитой эмас, бу Россия», — дейди ҳарбий.
Унинг фикрича, Хитой Қўшма Штатларга «узоқ муддатли экзистенциал таҳдид» туғдиришига қарамай, бугунги кунда ҳарбий жиҳатдан Россия ўзининг сув ости кемалари, бомбардимончи самолётлари ва қанотли ракеталари туфайли АҚШга энг катта таҳдид солмоқда. Шу билан бирга, генерал кибернетик ва космик нуқтаи назардан, Россия ва Хитой тенг деб ҳисоблайди, шунинг учун иккала давлатдан ҳам эҳтиёт бўлишлари керак.
Ванхерк АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари ассоциацияси мезбонлик қилган конференцияда сўзга чиқиб, Арктикадаги Америка имкониятларини яхшилаш учун Пентагон ресурсларини сармоя қилиш муҳимлигини таъкидлаган, акс ҳолда Вашингтон жиддий хавф остида қолади. У, шунингдек, баллистик ракеталарни ядровий қурол билан бир қаторда жиловлашнинг яна бир шакли дея атаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг биринчи рақамли душмани маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter