АҚШ ўз фуқароларини огоҳлантирди
Фаластин-Исроил можароси авж олган бир пайтда америкаликларга Ливанда қолиш тавсия этилмайди, деб ёзади The Hill Давлат департаментига асосланиб. Департамент фуқароларни Ливанга боришдан тийилишга чақирди.
«Давлат департаменти Ливандаги AҚШ фуқароларини тижорий имкониятлар ҳали ҳам мавжуд бўлган пайтда тезроқ кетишга ундайди. Биз кетишни истамаган AҚШ фуқароларини фавқулодда вазиятларга тайёрланишга чорлаймиз», — дейилади баёнотда.
Давлат департаментининг огоҳлантириши Ливандаги бир қатор оммавий норозилик намойишлари билан боғлиқ. Нашрнинг таъкидлашича, гап ҲАМАС-Исроил тўқнашувидан кейин бошланган Фаластин тарафдорлари намойишлари ҳақида кетмоқда.
«Давлат департаменти фуқароларга намойишлардан қочиш ва катта йиғилишлар ёки норозилик намойишлари яқинида эҳтиёт бўлишни эслатади», дейди Давлат департаменти.
Аввалроқ америкалик яҳудийлар Оқ уй қаршисида норозилик намойиши ўтказиб Байденга талаб қўйгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter