АҚШ мудофаа вазири: «Москва катта ҳарбий салоҳиятини йўқотди...»
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва давлат котиби Энтони Блинкен президент Зеленский билан учрашувдан сўнг АҚШ ва 15 иттифоқчи Украинага яна 713 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам бериши маълум қилишди. Бу ҳақида BBC хабар бермоқда.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин мазкур ёрдам пакетини шундай изоҳлади: «Биз Россиянинг Украинага яна бостириб кира олмайдиган даражада заифлашишини истаймиз. Москва аллақачон катта ҳарбий салоҳиятни йўқотган... Биз улар аввалги потенциални тезда қайта тиклай олмасликларига умид қиламиз».
Бу баёнот халқаро экспертлар учун кутилмаган бўлди. BBCнинг ёзишича, ҳарбий амалдор Россия ҳарбий-саноат базасини заифлаштиришни мақсад қилган Ғарб санкцияларини назарда тутаётган бўлиши мумкин.
Бошқа фаразларга кўра эса, Украина тарафдорлари Россия билан муносабатларда янада кескинликка қараб бормоқда. Айрим экспертлар Ллойд Остиннинг сўзларини узоқ муддатли урушга кириш дея баҳолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter