Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ мудофаа учун рекорд миқдорда маблағ ажратади

АҚШ мудофаа учун рекорд миқдорда маблағ ажратади

АҚШ Сенати 2024 йилда мамлакатнинг мудофаа бюджети учун 886 миллиард доллар маблағ ажратишни қўллаб-қувватлади.

Уч минг саҳифадан ортиқ ҳажмдаги ҳужжат АҚШ мудофаа эҳтиёжлари учун рекорд миқдорда маблағ ажратишни талаб қилади, бу ўтган йилга нисбатан тахминан 3 фоизга кўп.

Аввалроқ Конгрессда Сенат ва Вакиллар палатаси томонидан тайёрланган, мазмуни жиҳатидан фарқ қилувчи мудофаа бюджети лойиҳалари тафсилотларини келишиш учун комиссия тузилган эди. Энди ҳар бир палата битта, келишилган ҳужжатга овоз беради.

Мудофаа бюджети лойиҳаси Сенат ва Вакиллар палатаси томонидан маъқуллангач, имзолаш учун президент Жо Байденга юборилади.

Миллий мудофаа тўғрисидаги қонун лойиҳаси Конгресс томонидан ҳар йили қабул қилинади. Ҳужжатда келгуси йил учун АҚШ мудофаа сиёсатининг асосий тамойиллари, шунингдек, бюджет маблағлари тақсимланиши бўйича йўналишлар белгилаб берилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг