Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ-Мексика чегарасида муҳожирлар сақланадиган марказ ёниб кетди. 37 киши ҳалок бўлган

АҚШ-Мексика чегарасида муҳожирлар сақланадиган марказ ёниб кетди. 37 киши ҳалок бўлган

АҚШ-Мексика чегарасидаги муҳожирларни сақлаш марказида ёнғин содир бўлди. Натижада ўнлаб одамлар ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор.

Ёнғин душанба куни кечки пайт Чихуахуа провинцияси Сюдад-Хуарес шаҳридаги Миграция миллий институтида, Мексиканинг Эл-Пасо шаҳрини Техас штати билан боғловчи Стентон халқаро кўпригидан бир неча метр узоқликда содир бўлган.

Расмий хабарлар бўлмаса-да, El Diario ва El Heraldo каби маҳаллий нашрлар камида 39 киши ҳалок бўлганини хабар қилишди. Canal 44 эса 40 киши номаълум ҳолатда туман шифохоналарига етказилганини айтган.

CNN Чихуахуа провинцияси губернаторлигига таяниб, ҳалок бўлганлар сонини 37 нафар эканини ёзган. Расмийлар марказга 71 нафар муҳожир тутиб келтирилганидан сўнг бошланганини қўшимча қилган.

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, ёнғин ҳожатхонада бошланган ва атайлаб қўйилган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, охирги бир неча ой ичида, асосан, Венесуэладан минглаб муҳожирлар Сюдад-Хуаресга кириб келишган ва улар шаҳарнинг турли қисмларига, жумладан, Миграция миллий институтига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг