АҚШ Ироққа қарши санкциялар ишлаб чиқишга киришди, аммо...
Ироқ парламенти мамлакат ҳудудидан чет эл қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги рензолюцияни қабул қилганидан сўнг, АҚШ бу мамлакатга қарши санкциялар ишлаб чиқишни бошлади, деб ёзмоқда «Lenta.ru».
«The Washington Post» манбаси хабарига кўра, хусусан, АҚШ бизнес вакилларига Ироқ ишбилармон доиралари билан ҳамкорлик қилиш тақиқланиши мумкин. Дональд Трамп бир кун илгари берган баёнотида Вашингтонга қарши душманнинг ишини қилса, Бағдод кўз очиб қулоқ эшитмаган иқтисодий санкциялар остида қолиб кетади дея таҳдид қилганди.
«АҚШ ўзи 20 йил қўллаб келган ва юзлаб миллиард доллар сарфлаган иттифоқчисига қарши бу йўлни тутса ғалати бўлади», — деб ёзади нашр.
Ҳозирча америкаликлар арқонни сал узунроқ ташлаб туришмоқчи: қани ироқликлар нима қилишаркин? Чунки, нашр манбасига кўра, санкциялар қўллашдан АҚШнинг ўзига ҳам катта зиён етади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter