Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ ҳарбийлари румин далаларини пайҳон қилиб ташлади

АҚШ ҳарбийлари румин далаларини пайҳон қилиб ташлади

Иллюстратив фото

«REGNUM» ёзишича, НАТОнинг Руминиядаги ўқувлари чоғи АҚШ ҳарбий хизматчилари жойлашган бронемашиналар кутилмаганда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилаётган далаларда  пайдо бўлиб, кўп экинларни пайҳон қилиб ташлаган. Бу ҳақда Руминия мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати хабар берган.

Идора хабарига кўра, америкалик ҳарбийларнинг фермерларга қарашли далаларга кириб кетишига сабаб — ноқулай об-ҳаво. «Адеверул» газетаси эса воқеани бошқачароқ тасвирлади: буғдойзорлар, жўхори ва кунгабоқар майдонларида танкларнинг пайдо бўлишидан маҳаллий фермерлар саросимага тушиб қолган. Далаларда ишлаётган деҳқонлар ҳатто ҳарбийлар билан муроса қилишга ҳам уриниб кўришган, бироқ улар ўз билганидан қолмай йўлида давом этган. Америкаликлар томонидан ўт очилиши эса ҳаммасидан ошиб тушди — маҳаллий аҳоли ўртасида ваҳима уйғонди.

Таъкидлашларича, айни пайтда ҳодиса комиссия (унинг таркибида АҚШ мудофа вазирлиги вакиллари ҳам бор) томонидан ўрганилмоқда. Етказилган зарар миқдорини аниқлаш учун маҳаллий ҳокимлик вакиллари ва ер эгалари билан учрашув ўтказилгани айтилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг