Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг энг ҳалокатли қуроллари: 1-ўринда «бомбаларнинг онаси» (фото)

AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг энг ҳалокатли қуроллари: 1-ўринда «бомбаларнинг онаси» (фото)

Фото: «19FortyFive»

GBU-43/B MOAB

Aмериканинг 19FortyFive нашри мақолада AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг энг ҳалокатли қуролларини маълум қилди.

Рўйхатдаги биринчи ўринни «барча бомбаларнинг онаси» — 2003 йили Aфғонистонда илк бор ишлатилган, оғирлиги қарийб ўн тонна келадиган GBU-43/B Massive Ordnance Air Blast (MOAB) эгаллади. AҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларида 15 дона GBU-43/B MOAB мавжуд.

В-52 Stratofortress

Ундан кейин В-52 Stratofortress стратегик бомбардимончи самолёти бормоқда: у биринчи марта 1952 йилда ҳавога кўтарилган. Ушбу самолётлардан жами 744 та ишлаб чиқарилган.

«У ядровий бомбалардан тортиб оддий бомбалар, қанотли ва гипертовушли ракеталаргача ҳамма нарсани таший олади. У асосан Joint Direct Attack Munition (JDAM) сингари бошқариладиган бомбаларни ташийди», — дейилади нашрда.

B-2 Spirit

Рўйхатдаги кучли учликдан унчалик сезилмайдиган B-2 Spirit стратегик бомбардимончи самолёти жой олди: у «тарихдаги энг узоқ жанговар миссия бўйича рекордчи» ҳисобланади.

«У Қўшма Штатлардан учиб, ёнилғи қуйиб олиши, бошқа қитъаларга бомба ташлаб, кейин эса уйга қайтиши мумкин», — деб ёзади 19FortyFive.

F-35 Lightning II

Бешинчи авлодга мансуб F-35 Lightning II ва F-22 Raptor қирувчи самолётлари рейтингга якун ясаб берган.

F-22 Raptor

Сентябрь ойида AҚШнинг энг йирик Lockheed Martin ҳарбий-саноат корпорацияси буюртмачиларга 700 та барча турдаги F-35 Lightning II самолёти етказиб берилганлигини эълон қилди.

Lockheed Martin

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг