АҚШ Ғазо муаммосига жиддий киришди: Яқин Шарққа МРБ директори ва президент маслаҳатчиси юборилди
Марказий разведка бошқармаси (МРБ) директори Уилям Бёрнс ва АҚШ президентининг маслаҳатчиси Бретт Макгурк Ғазо секторида сулҳ битими тузилишини ҳамда гаровга олинган исроилликларни озод қилишни таъминлаш мақсадида Яқин Шарққа йўл олди. Бу ҳақда Америка ҳукуматидаги манбаларга асосланиб Axios хабар берди.
Манбаларга кўра, бу ташриф — АҚШ маъмуриятининг келишувга эришиш йўлидаги жиддий уринишидир. Бёрнс сешанба куни Доҳага етиб келиши айтилган, Макгурк эса чоршанба куни Қоҳирага келиши кутилмоқда; Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги билвосита музокараларда Қатар ва Миср асосий воситачилар ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter