Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ элчихонаси Москвада теракт хавфидан огоҳлантирди

АҚШ элчихонаси Москвада теракт хавфидан огоҳлантирди

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси ўз фуқароларига 48 соат давомида Москвадаги оммавий тадбирларга бормасликни тавсия қилди. Дипломатик ваколатхонага кўра, Россия пойтахтида теракт содир этилиши хавфи мавжуд. 

«Элчихона экстремистлар Москвадаги йирик тадбирлар, жумладан, концертлар чоғи ҳужум уюштиришни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатиб бормоқда», – дейилади 7 март куни элчихона расмий сайтида чоп этилган хабарда.

Дипломатик ваколатхона АҚШ фуқароларига 48 соат давомида издиҳомларга бормаслик билан бирга маҳаллий ОАВ хабарларини кузатиб бориш, ён-атрофдагиларга диққатли бўлишни ҳам уқтирган.

Америка элчихонаси ортидан Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги ҳам шундай мазмунда огоҳлантириш билан чиққан.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг