АҚШ: 6 ойда 636 киши полициячилар томонидан ўлдирилди
![АҚШ: 6 ойда 636 киши полициячилар томонидан ўлдирилди](https://static.xabaruz.com/crop/1/0/720_460_95_1009565485.jpg)
АҚШда 2024 йил бошидан буён полициячилар томонидан 636 киши ўлдирилди. Шу йўналишда статистика юритилувчи Mappingpoliceviolence.us портали маълумотлари бунга шоҳидлик беради.
2024 йилнинг биринчи ярмида фақат 8 кун полиция ходимлари одам ўлдиришмади.
2023 йилда 1 247 киши (27 фоизи қора танлилар) полиция зўравонлиги қурбони бўлган. Сўнгги 10 йилда полиция томонидан содир этилган қотилликлар сони энг кўп 2023 йилга тўғри келади. 2024 йилнинг дастлабки 6 ойидаги рақамлар эса тенденция ўсишга мойиллигини кўрсатмоқда.
Аксарият ҳолатларда (98,1 фоиз) полициячилар қотиллик учун жавобгарликка тортилмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter