Анжелина Жоли: Ғазо «оммавий қабр»га айланиб бормоқда
Ҳолливуд актрисаси Анжелина Жолининг айтишича, Ғазо «оммавий қабр»га айланиб бормоқда ва дунё етакчилари «болалар қотиллигига шерик».
«Ғазо деярли йигирма йилдан бери очиқ қамоқхона бўлиб келмоқда. Ҳалок бўлганларнинг 40 фоизи бегуноҳ болалардир (...) Миллионлаб фаластинликлар — болалар, аёллар, оилалар халқаро қонунларга қарамасдан, озиқ-овқат, дори-дармон ва инсонпарварлик ёрдамидан маҳрум бўлган ҳолда, жамоавий жазо ва инсонийликдан маҳрум бўлишмоқда», дейди актриса.
Ғазода уч ҳафтадан буён давом этаётган можаролар давомида 3500 га яқин бола ҳалок бўлди, 940 га яқини бедарак йўқолди – эҳтимол улар вайроналар остида, деди БМТ Болалар жамғармаси вакили Жеймс Элдер.
Ғазо секторидаги 1 миллиондан ортиқ бола ўткир сув инқирозини бошдан кечирмоқда, дея қўшимча қилди у. Ғазонинг сув ишлаб чиқариш қуввати кунлик ишлаб чиқаришнинг 5 фоизини ташкил қилади. Сувсизланишдан болалар ўлими, айниқса чақалоқлар ўлими тобора ортиб бормоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter