Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англияда қонли оқшом

Англияда қонли оқшом

Фото: «Imag.one»

Полиция Англиянинг Рединг шаҳрида пичоқ билан қуролланган эркакнинг ҳужуми оқибатида уч киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Темза дарёси ҳудуди полиция бошқармаси расмий сайтида маълум қилинган.

Яна уч киши жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Полиция бошлиғи Иен Хантернинг сўзларига кўра, айни вақтда ҳодиса теракт сифатида баҳоланмаяпти, полиция воқеа сабабларига нисбатан шошилинч хулоса чиқармайди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учта қотиллик юзасидан тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган. Редингда истиқомат қилувчи 25 ёшли гумондор шахс қўлга олинган. Полиция унинг шериклари бўлганини ҳамда шаҳар аҳолисига яна хавф солиши мумкинлигини рад этмоқда.

20 июнь куни кечаси Рединг шаҳридаги «Форбери Гарденс» марказий боғида номаълум кимса пичоқ билан фуқароларга ҳужум қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари воқеа жойига етиб келиб, уни қўлга олишган. Шифокорлардан иборат иккита вертолёт ва бир қанча тез ёрдам машиналари ҳам ҳозир бўлишган.

Рединг Лондон ғарбида 65 километр узоқликда жойлашган. У ерда тахминан 350 минг киши истиқомат қилади. 20 июнь, шанба куни шаҳарда «Black Lives Matter» («Қоралар ҳаёти муҳим») ҳаракатини қўллаб-қувватловчи тинч намойиш бўлиб ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг