Англияда қўллари боғлиқ ўнта скелет топилди
Буюк Британия жануби-шарқида жойлашган Милтон-Кейнс шаҳрида турар-жой бинолар қурилиши вақтида қўллари боғланган скелетлар кўмилган жумбоқли қабрлар топилди, дея хабар берди «Livescience» портали.
Маҳаллий «MK Citizen» нашрининг аниқлашича, бу ҳодиса декабрда содир бўлган. Жами 42 та скелет топилган бўлиб, улар кичик чуқурликда жойлашганди.
Туман кенгаши аъзоси Робин Стачберининг сўзларига кўра, қўлларининг боғлиқлиги скелетлар қатл этилган маҳбусларга тегишли эканлигини билдиради.
«Улар Англо-Саксон даврига (ўшанда Бакингемширда қотилликлар юз берган) ёки Фуқаролик урушлари даврига (XVII асрдаги Англия инқилоби: бунда ҳам қурбонлар бўлган) таллуқли бўлиши мумкин», — дейди амалдор.
Унинг таъкидлашича, топилма графлик учун катта тарихий аҳамиятга эга.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter