Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Англияда оққуш боланинг бошини тешиб қўйди

Англияда оққуш боланинг бошини тешиб қўйди

Фото: «Yandex.ru»

Англиянинг Фрум шаҳри, Сомерсет графлигида оққуш ҳужумидан кейин 8 ёшли болакайнинг бошида қонли тешик қолди, деб ёзади «The Sun» газетаси.

Жейкоб Грегори дарёда чўмилаётганда бирдан унга катта оққуш ҳужум қилган. «Жейкоб болалар билан ўйнаётганди, — деб эслайди унинг 27 ёшли онаси Софи Холл. — Қаёқдандир пайдо бўлиб қолган оққуш унинг ёнига учиб борди. Сўнг қанотини кенг ёзиб, ўғлимни чўқий бошлади. Унинг боши қонаб кетди».

Холл тажовузкор қушни ҳайдаш учун кийими билан сувга сакради.

«Жейкобни сувдан олиб чиқдик. Унинг қонга беланган бошини кўриб даҳшатга тушиб қолдик, — дейди она. — Оққушни ҳайдаб юборганимизда у бошқа дам олувчиларга ҳужум қилди».

Бола тезда шифохонага етказилган ва тиббий ёрдам кўрсатилган.

«Ўғлим ўзига келди, лекин оққушлардан қўрқиб қолгани аниқ», — дейди Холл.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг