Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Американинг қайси штатларида 21 ёшгача чекиш тақиқланади

Американинг қайси штатларида 21 ёшгача чекиш тақиқланади

Фото: Associated Press

Американинг Огайо штатида 21 ёшга тўлмаган шахсларга тамаки маҳсулотлари сотиш тақиқланди. Шунингдек ушбу тақиқ тамаки ўрашда қўлланадиган қоғозга ва бошқа чекиш билан боғлиқ маҳсулотларга ҳам жорий этилган.

Авваллари Огайода 18 ёшгача бўлган шахсларга тамаки маҳсулотлари сотиш тақиқланар эди. 2015 йилда Гавайи бу борада ташаббус билдирган илк штат бўлган. Айнан шу ерда тамаки чекиш учун 21 ёшлик чеклов белгиланган эди.

2016 ва 2017 йилларда Калифорния, Орегон, Нью-Жерси ва Мэнда ҳам шундай тақиқ ўрнатилди. 2019 йилнинг бошида Коннектикут, Вашингтон, Иллинойс ва яна бир неча штатлар бу ташаббусга қўшилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг