Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Американинг Abrams танклари Украинага қачон етиб келиши маълум бўлди

Американинг Abrams танклари Украинага қачон етиб келиши маълум бўлди

Abrams танкларининг биринчи партияси Украинага сентябрь ойи ўрталарида етиб келади, деб ёзади Politico АҚШ Мудофаа вазирлигидаги манбасига таяниб.

Нашрнинг исми сир қолишини сўраган суҳбатдошларига кўра, биринчи партияга 10 та танк киритилган. Улар Германияда ва техник хизмат кўрсатиш ҳамда таъмирлашдан ўтмоқда. Жараён якунланиши билан зирҳли машиналар Украинага жўнатилади.

Умуман олганда, АҚШ Украинага 31 та Abrams танкини топширишни режалаштирмоқда. Иттифоқчилар 2023 йил кузи охиригача Украинага ваъда қилинган барча зирҳли техникаларни жўнатиши кутилмоқда.

АҚШ биринчи марта январ ойида Abrams танкларини Украинага топшириш режасини эълон қилганди. Май ойида Германияда Украина ҳарбийларини танкларни бошқариш бўйича ўқитиш бошланди. Август ойи бошида АҚШ расмийлари Украинага ушбу зирҳли транспорт воситасини етказиб беришни ниҳоят расман тасдиқлаганди.

Украина ҳарбийлари аллақачон жангларда бошқа замонавий танклардан - Германияда ишлаб чиқарилган Leopard'дан фойдаланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг