Америкалик қиз бир уринишда 48 та хот-догни паққос тушириб, янги рекорд ўрнатди

Мики Судо.
Америкалик Мики Судо Нью-Йоркда бўлиб ўтган хот-дог ейиш бўйича аёллар ўртасидаги мусобақада янги рекорд ўрнатди. У 10 дақиқада 48 ярим дона хот-догни паққос туширди.
Аёллар ўртасидаги бундай мусобақа 2011 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади. Судо 2014 йилдан бери ушбу танловнинг мутлақ ғолиби ҳисобланади.
Унинг шу вақтга қадар рекорди 41 та хот-догни ташкил этган. 2017 йилда у шундай натижа қайд этганди. Судо ўзининг ушбу рекордини янгилаганидан хурсандлигини ва ўзини яхши ҳис қилаётганини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter