Америкада «қотил» қайнота айбсиз деб топилди
Флоридада яшовчи киши унга сюрприз қилиш учун Норвегиядан учиб келган куёвини бехосдан отиб қўйди, деб ёзади «People» нашри.
Ҳодиса Галф Бриз шаҳрида юз берган. Кристофер Берган қайнатаси Ричард Деннисни туғилган куни билан табриклаш учун Флоридага учиб келади ва дарров унинг уйи томон йўл олади.
Бироқ, маҳаллий шерифнинг хабар беришича, Бергандан олдин Денниснинг уйига бошқа одам келиб, у билан жанжаллашган. Сўнг уй эгаси уни ҳайдаб солган.
Берган қайнотасини ҳайрон қолдириш учун гуллар орасидан отилиб чиққанда Деннис уни ҳалиги жанжаллашган одам деб ўйлаб отиб қўяди. Тиббиёт ходимлари воқеа жойига шошилинч етиб келишига қарамай, куёвболанинг ҳаётини сақлаб қолишолмайди – у юрагига теккан ўқ туфайли ҳалок бўлади.
Флорида полициясининг айтишича, бахтсиз ҳодиса юз берган, «қотил»га ҳеч қандай айблов қўйилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter