Америкада даҳшатли тўфон инсонлар умрига зомин бўлмоқда
Американинг Луизиана штатида уч нафар фуқаро «Дзета» тўфони қурбонига айланди, дея хабар берди «UPI» агентлиги.
Икки миллионга яқин уй ва корхоналар электр токисиз қолмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, электр таъминотини тиклашга бир неча кун керак бўлади.
Луизианада «Дзета» тўфони оқибатида уч киши ҳалок бўлди.
Аксарият электр узилишларига дарахтларнинг симёғочларга зарар етказиши сабаб бўлган. Таъмирлаш ишлари бошлаб юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter