Алюминий нархи салкам 40 йиллик рекордни такрорлади
АҚШ ва Буюк Британия биржаларга Россиянинг янги алюминийини қабул қилишни тақиқлаганидан сўнг, бу рангли металлнинг нархи 9,4 фоиз қимматлашди. Алюминий нархининг 9,4 фоиз қимматлашиши 1987 йилдан буён энг юқори қиймат саналади.
Ғарб чекловларидан сўнг Лондон биржасида (LME)да металлар, жумладан, алюминий нархи кескин кўтарилиб кетди.
Bloomberg ёзишича, алюминий, никел ва мисга қўйилган чекловлар Россияга ўз металларини АҚШ ёки Буюк Британиядан бошқа мамлакатларга сотишига тўсиқ бўлолмайди ва жаҳондаги аксарият металлар бозорида тақчилликка олиб келмайди.
Аммо санкциялар металлар бозорида барибир акс этади. Чунки Лондон биржасида қайд этилган нарх-наво эталон саналади ва деярли жаҳондаги барча олти-сотдиларда сезилади.
Лондон биржаси очилишида алюминий нархи 9,4 фоизга сакраган бўлса, никел 8,8 фоиз қимматлашди. Бироқ Европа бозорларида савдолар бошланиши билан ҳар икки металл қимматлашуви 2 фоиз даражасига тушди, мис нархи деярли ўзгармади.
Дунё металлар бозорида Россия муҳим ишлаб чиқарувчилардан саналади, жаҳон бозорига етказиб берилаётган никелнинг 6 фоизи, алюминийнинг 5 фоизи ва миснинг 4 фоизи ушбу мамлакатга тўғри келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter