Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Академик прогнози: кузда коронавирус  пандемияси қандай кечади? 

Академик прогнози: кузда коронавирус  пандемияси қандай кечади? 

Фото: «Live24.ru»

Россия ФА академиги, МДУ Иммунология ва молекуляр биомедицина маркази директори Михаил Пальцев «Стопкоронавирус.ру» телеграм-каналига берган интервьюсида кузда коронавируснинг иккинчи тўлқини юз бериш-бермаслиги эҳтимолига тўхталди.

«Вирус буёғига қандай ривожланади — ҳозирча аниқ жавоб йўқ. Бироқ, шунга ишончим комилки, иккинчи тўлқин албатта бўлади. Ва оғирроқ кечишиям ҳақиқатга яқин, чунки узоқ карантинда ўтириб, одамларнинг иммунитети сусайиб кетди. Яна бир томондан, коронавирусга бардошли одамлар ҳам анчагина, вирус юқса ҳам касал бўлмайди», — деди Пальцев.

Академик барча вирусли пандемиялар уч тўлқинда содир бўлганини эслаб ўтди. Пандемия босқичдан босқичга сусайиб борган, чунки вирусга қарши жамоавий иммунитет шаклланган. Олимнинг таъкидлашича, қачонки сайёрамиз аҳолисининг 95 фоизи вирус билан касалланиб улгурсагина, вирус йўқ бўлиб кетади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг